Ёсин (ясин) сураси матни ўзбек тилида

Маккада нозил бўлган. 83 оятдан иборат.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Я сиин.

2. Вал Қуръанил Ҳакийм.

3. Иннака ламинал мурсалийн.

4. Ъала сиротим мустақийм.

5. Танзийлал ъазийзир роҳийм.

6. Литунзиро қовмам маа унзиро абаауҳум фаҳум ғофилуун.

7. Лақод ҳаққол қовлу ъала аксариҳим фаҳум ла юъминуун;

8. Инна жаъалнаа фий аънақиҳим ағлалан фаҳия илал азқони фаҳум муқмаҳун.

9. Ва жаъална мим байни айдийҳим саддав вамин холфиҳим саддан фа ағшайнаҳум фаҳум ла юбсируун.

10. Ва савааун ъалайҳим а анзартаҳум ам лам тунзирҳум ла юъминун.

11. Иннама тунзиру маниттабаъаз зикро ва хошияр-роҳмана бил ғойби фабашширҳу бимағфиротив ва ажрин карийм.

12. Инна наҳну нуҳйил мавтаа ва нактубу ма қоддамуу ва аасароҳум ва кулла шайъин аҳсойнаҳу фий имамим мубийн.

13. Вазриб лаҳум масалан асҳабал қоряти из жааъаҳал мурсалун.

14. Из арсална илайҳимуснайни факазза бууҳу ма фа ъаззазна бисалисин фа қолуу иннаа илайкум мурсалуун.

15. Қолуу маа антум илла башарум мислуна ва маа анзалар роҳману мин шайъин ин антум илла такзибун.

16. Қолуу Роббуна яъламу иннаа илайкум ламурсалуун.

17. Ва ма ъалайнаа иллал балағул мубийн.

18. Қолуу иннаа татойярна бикум лаиллам тантаҳуу ланаржуманнакум ва лаямассаннакум миннаа ъазабун алийм.

19. Қолуу тооирукум маъакум а ин зуккиртум бал антум қовмум мусрифуун.

20. Ва жаа мин ақсол мадийнати рожулуй ясъа қола я қовмиттабиъул мурсалийн.

21. Иттабиъуу мал ла ясъалукум ажров-ваҳум муҳтадуун.

22. Ва ма лия ла аъбудуллазий фатороний ва илайҳи туржаъуун.

23. А аттахизу мин дууниҳи алиҳатан ий юриднир роҳману бизуррил ла тyғни ъанний шафаъатуҳум шайъав ва лаа юнқизуун.

24. Инний изал лафий золалим мубийн.

25. Инний аманту би Роббикум фасмаъуун.

26. Қийладхулил Жанната қола я лайта қовмий яъламуун.

27. Бима ғофаролий Роббий ва жаъаланий минал мукромийн.

28. Ва маа анзална ъала қовмиҳи мим баъдиҳи мин жундим минас самааи вама куннаа мунзилиин.

29. Ин каанат илла сойҳатав ваҳидатан фаиза ҳум хомидун.

30. Я ҳасротан ъалал ъибади ма яътийҳим мир росулин илла кануу биҳи ястаҳзиуун.

31. Алам яров кам аҳлакна қоблаҳум минал қурууни аннаҳум илайҳим ла яржиъун.

32. Ва ин куллул ламмаа жамиъул ладайна муҳзоруун.

33. Ва аятул лаҳумул арзул майтату аҳяйнааҳаа ва ахрожна минҳаа ҳаббав фаминҳу яъкулуун.

34. Ва жаъалнаа фийҳаа жаннатим мин нахийлив ва аънабив ва фажжарнаа фийҳаа минал ъуюун.

35. Лияъкулуу мин самариҳи ва ма ъамилатҳу айдийҳим афалаа яшкуруун.

36. Субҳаналлазий холақол азважа куллаҳа мимма тумбитул арзу ва мин анфусиҳим ва мимма лаа яъламуун.

37. Ва ааятул лаҳумул лайлу наслаху минҳун-наҳаро фаизаҳум музлимуун.

38. Ваш-шамсу тажрий ли мустақорриллаҳаа залика тақдийрул ъазизил ъалийм.

39. Вал қомаро қоддарнааҳу манаазила ҳаттаа ъаада кал ъуржунил қодиим.

40. Лаш шамсу ямбағий лаҳаа ан тудрикал қомаро валал лайлу саабиқун-наҳаар, ва куллув фий фалакий ясбаҳуун.

41. Ва ааятул лаҳум анна ҳамалнаа зуррийятаҳум фил фулкил машҳуун.

42. Ва холақнаа лаҳум мим мислиҳи маа яркабуун.

43. Ва ин нашаъ нуғриқҳум фалаа сарийхо лаҳум ва лаа ҳум юнқозуун.

44. Иллаа роҳматам минна ва матаъан илаа ҳийн.

45. Ва иза қийла лаҳумуттақуу маа байна айдийкум ва маа холфакум лаъаллакум турҳамуун.

46. Ва маа таътийҳим мин аятим мин аяати Роббиҳим илла кануу ъанҳа муъризиин.

47. Ва иза қийла лаҳум анфиқуу мимма розақокумуллоҳу қолаллазий на кафаруу лиллазийна амануу анутьиму мал лав яшаауллоҳу атъамаҳу ин антум иллаа фий золалим мубиин.

48. Ва яқулуна мата ҳазал ваъду ин кунтум содиқийн.

49. Ма янзуруна илла сойҳатав ваҳидатан таъхузуҳум ва ҳум яхиссимун.

50. Фалаа ястатийъууна тавсиятав ва лаа ила аҳлиҳим яржиъун.

51. Ва нуфихо фис-сури фаиза ҳум минал аждааси илаа Роббиҳим янсилуун.

52. Қолуу я вайланаа мам баъасана мим марқодина ҳазаа ма ваъадар роҳману ва содақол мурсалуун.

53. Ин канат иллаа сойҳатав вааҳидатав фаизаҳум жамийъул ладайна муҳзоруун.

54. Фал явма лаа тузламу нафсун шайъав ва лаа тужзавна иллаа маа кунтум таъмалуун.

55. Инна асҳабал жаннатил явма фий шуғулин фаакиҳуун.

56. Ҳум ва азважуҳум фий зилаалин ъалал ароики муттакиуун.

57. Лаҳум фийҳаа факиҳатув ва лаҳум ма яддаъун.

58. Саламун қовлам мир Роббир роҳийм.

59. Вамтазул явма айюҳал мужримуун.

60. Алам аъҳад илайкум яа баний Адама алла таъбудуш шайтон, иннаҳу лакум ъадуввум мубиин.

61. Ва аниъбудуунии ҳаза сиротум мустақийм.

62. Ва лақод азолла минкум жибиллан касийро, афалам такуунуу таъқилуун.

63. Ҳазиҳи жаҳаннамул латий кунтум тувъадуун.

64. Иславҳал явма бима кунтум такфуруун.

65. Ал явма нахтиму ъала афваҳиҳим ва тукаллимунаа айдийҳим ва ташҳаду аржулуҳум бимаа кануу яксибуун.

66. Ва лав нашаау латомасна ъала аъюниҳим фастабақус сирото фа анна юбсируун.

67. Ва лав нашау ламасахнаҳум ъала маканатиҳим фамастатоъуу музийяв ва ла яржиъуун.

68. Ва ман нуъаммирҳу нунаккисҳу фил холқи афалаа яъқилуун.

69. Ва ма ъалламнааҳуш шиъро ва ма ямбағий лаҳ ин ҳува илла зикрув ва Қуръанум мубиин.

70. Лиюнзиро ман каана ҳайяв ва яҳиққол қовлу ъалал кафириин.

71. Авалам яров аннаа холақна лаҳум миммаа ъамилат айдийнаа анъаман фаҳум лаҳа маликун.

72. Ва заллалнаҳаа лаҳум фаминҳа рокуубуҳум ва минҳаа яъкулуун.

73. Ва лаҳум фийҳаа манафиъу ва машаарибу афала яшкуруун.

74. Ваттахозуу мин дуниллаҳи алиҳатал лаъаллаҳум юнсоруун.

75. Ла ястатииъуна насроҳум ва ҳум лаҳум жундум муҳзоруун.

76. Фала яҳзунка қовлуҳум иннаа наъламу ма юсиррууна ва ма юълинуун.

77. Авалам ярол инсаану аннаа холақнааҳу мин нутфатин фаиза ҳува хосиймум мубийн.

78. Ва зороба ланаа масалав ва насия холқоҳ, қола май юҳйил ъизома ва ҳия ромиим.

79. Қул юҳйиҳаллазий аншаъаҳа аввала марротив ва ҳува бикулли холқин ъалиим.

80. Аллазий жаъала лакум минаш шажарил ахзори нарон фаиза антум минҳу тувқидуун.

81. Авалайсаллазий холақос-самааваати вал арзо биқодирин ъала ай яхлуқо мислаҳум балаа ва ҳувал холлақул ъалийм.

82. Иннама амруҳу иза арода шайъан ай яқуула лаҳу кун фаякуун.

83. Фа субҳаналлазий биядиҳи малакууту кулли шайъив ва илайҳи туржаъуун.


Ёсин сураси ҳақида маълумот

Сурага унинг аввалидаги «йа» ва «син» муқаттаот ҳарфларидан ташкил топган «йа син» калимаси ном бўлиб қолган. Бу сураи шарифанинг фазли ҳақида кўпгина ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ёсин сураси Қуръоннинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун «Қуръон қалби» деган ном сурага иккинчи ном бўлиб қолган.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», – деганлар.

Имом Молик ва имом ибн Ҳиббонлар Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», – деганлар.

Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом ибн Можа ва Имом Ҳокимлар Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», – деганлар.

Мазкур ҳадиси шарифлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларга амал қилароқ, мусулмонлар ичида бу сураи каримани ёдлаш, уни доимо ўқиб юриш кенг одат тусига кирган. Агар бу амалга суранинг маъноларини англаб етиш ва тадаббур қилиш ҳам қўшилса, айни мурод ҳосил бўлар эди. Зеро, Ёсинни ўқишга бунчалар тарғиб қилувчи ҳадислар бекорга келмаган.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, Ёсин сурасида ҳам асосий эътибор эътиқод масаласига қаратилади. Хусусан, қайта тирилиш, пайғамбарлик ҳамда Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти масалаларига алоҳида эътибор берилади.

Сураи кариманинг бошида Қуръони Ҳаким билан қасам ичилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий пайғамбар эканликлари таъкидланади. Жаҳолатга ботган Қурайш кофирларининг ҳадларидан ошиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқарганлари ҳақида сўз юритилади.

Шундан сўнг бир қишлоққа юборилган пайғамбарлар ва улар билан ўша қишлоқ аҳолиси орасида бўлиб ўтган ҳодисалар келтирилади. Пайғамбарликни инкор этганларнинг оқибати нима билан тугаганига урғу берилади. Иймонга келган бир одамнинг ўзини қандай тутгани ва унинг оқибати нима бўлгани ҳам ажойиб услуб билан баён этилади.

Кейин эса Аллоҳ таолонинг борлиқдаги ваҳдониятига ва чексиз қудратига далолат қилувчи ҳодисалар ҳақида сўз кетади. Қуриб-қақраб ётган ерга ҳаёт кириши, кеча билан кундузнинг алмашинуви, қуёшнинг зиё сочиб, ўз ўрнида айланиши, ойнинг буржларга чиқиб-ботиб туриши ва бошқа жараёнлар ҳақида сўз юритилади.

Шунингдек, сурада қиёмат куни ва унинг даҳшатлари, сур чалиниб, ўликларнинг қайта тирилиши, уларнинг маҳшарга тўпланиши, кишиларнинг мўмин ва кофирга ажралиши, уларга мукофот ва жазо берилиши каби мавзуларга ҳам ўрин берилган.

← Бошқа суралар