Онлайн тасбеҳ | Электрон ҳисоблагич
Ушбу саҳифада сиз зикрларни санаш учун қулай электрон тасбеҳдан фойдаланишингиз мумкин. Икки хил режим мавжуд: чексиз санаш ва маълум сонгача санаш.
0
Босинг
Тасбеҳ ҳақида
Зикр қилишда адашиб кетмаслик учун тасбеҳдан фойдаланиш қулайдир. Намоздан кейин одатда қуйидаги зикрлар айтилади:
- Субҳаналлоҳ (Аллоҳ покдир) - 33 марта
- Алҳамдулиллаҳ (Аллоҳга ҳамд бўлсин) - 33 марта
- Аллоҳу Акбар (Аллоҳ буюкдир) - 33 марта
- Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Подшоҳлик Унга хос. Ҳамду сано Унга хос. У ҳар нарсага қодирдир) - 1 марта
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), ўттиз уч марта таҳмид (Алҳамдулиллаҳ), ўттиз уч марта такбир (Аллоҳу Акбар) айтса – ҳаммаси бўлиб тўқсон тўққизта бўлади – ва кейин юзинчисида «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр» деса, гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечириб юборилади».
Имом Муслим ривоят қилган.