Исломда 40 фарз рўйҳати ёдлаш учун
40 фарз нималардан иборат: Исломда 5 фарз, Иймонда 7 фарз, Тахоратда 4 фарз, Ғуслда 3 фарз, Таяммумда 4 фарз, Намозда 12 фарз, Илм излашда 1 фарз, Амру маъруф ва наҳий мункарда 1 фарз, Ҳайз ва нифосда 1 фарз, Ризқда 1 фарз, Ҳалол ва ҳаромда 1 фарз = 40 фарз.
Ислом динида 5 фарз бор:
1. Иймон
2. Намоз
3. Рўза
4. Закот
5. Ҳаж
Иймонда 7 фарз бор:
1. Аллоҳга ишониш;
2. Аллоҳнинг фаришталарига ишониш;
3. Аллоҳнинг китобларига ишониш;
4. Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш;
5. Охират кунига ишониш;
6. Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига ишониш;
7. Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа ишониш.
Таҳоратда 4 фарз бор:
1. Юзни пешонадан, сочлар чиққан жойдан, ияк остигача ва икки қулоқ орасидаги қисмини ювиш.
2. Қўлларни тирсаклари билан бирга қўшиб ювиш.
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.
4. Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.
Ғуслда 3 фарз бор:
1. Оғизни ғарғара қилиб чайиш.
2. Бурунни ачиштириб чайиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.
Таяммумда 4 фарз бор:
1. Ният
2. Пок тупроққа таяммум қилиш
3. Икки қўлни пок тупроққа уриб, юзга суриш
4. Қўлларни яна тупроққа уриб, қўлларга тирсак билан қўшиб суриш.
Намозда 12 фарз бор:
6 та намоз ташқарисида, 6 та намоз ичида. Намоз ташқарисидагилар «шарт», ичидагилар «рукн» дейилади.
Намознинг 6 шарти (ташқарисида):
1. Таҳорат бузилган бўлса, таҳорат қилиш, жунуб бўлган бўлса, ғусл қилиши.
2. Бадан, кийим ва намоз ўқиладиган жой нажосатдан тоза бўлиши.
3. Аврат ёпиқ бўлиши.
4. Қиблага қараб туриш.
5. Ўз вақтида ўқиш.
6. Ўқийдиган намозига ният қилиш.
Намознинг 6 рукни (ичида):
1. Ифтитоҳ такбири
2. Қиём
3. Қироат
4. Руку
5. Сажда
6. Қаъда (сўнгги ўтириш).
Қолган 5 фарзлар
1. Илм олиш
2. Амри маъруф ва наҳий мункар (→ батафсил)
3. Ҳайз ва нифос илмини билиш (→ батафсил)
4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш
5. Шариатда ҳалол дейилган нарсаларни ейиш ва ҳаром дейилган нарсалардан ўзини тийиш.