Болаларга паноҳ тилаш дуоси
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга «Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар
ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ
тилайман.) Имом Бухорий ривоятлари.