Кўз тегишидан қўрққанда ўқиладиган дуолар
"Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз
тегишидан қўрқсалар, «Аллоҳумма борик фийҳи вала тазурраҳу», деб айтардилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин».)
Ибн Сунний ривоятлари. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор
нарса кўриб ажабланса, «Ма шааллоҳу ла қуввата илла биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
(Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».) Ибн Сунний ривоятлари."