Қўрққанда ўқиладиган дуо

Валид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг расули, мен қўрқяпман», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўшагингга ётганингда: «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айт, шунда сенга бирор нарса зарар бермайди ва яқинлаша олмайди», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари.

← Бошқа дуолар