Қаттиқ шамол бўлганида ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман). Имом Муслим ривоятлари.

← Бошқа дуолар