Уйқудан уйғонганда ўқиладиган дуолар

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, «Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту», деб айтганлар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)

Уйғонганларида: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар. (Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.) Имом Бухорий ривоятлари.

← Бошқа дуолар