Янги кийим кийганда ўқиладиган дуо

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийсалар, саллами, кўйлакми ёки ридоми, бисмиллоҳни айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқир эдилар: «Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи, ас`алука хойраҳу ва хойра ма суниъа лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма суниъа лаҳу».
(Маъноси: Эй Раббим, мени кийинтирганинг учун Сенга ҳамд бўлсин. Сендан бунинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман. Ва бунинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман.) Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоятлари.

← Бошқа дуолар