Қурғоқчиликда ёмғир сўраш дуоси

Қурғоқчилик бўлганида хузуъ билан Аллоҳга ўзини хор тутиб, истиғфор, зикр ва дуо қилиш кўпайтирилади. Ана шу пайтда ўқиладиган дуолардан бири ушбудир:
«Аллоҳумма асқина ғойсан муғийсан ҳанийъан марийан ғодақан мужаллилан саҳҳан ъамман тобақан даиман. Аллоҳумма ъалаззироби ва манабитиш шажари ва бутунил авдийаҳ. Аллоҳумма инна настағфирука иннака кунта ғоффаро. Фаарсилис самаа ъалайна мидроро. Аллоҳумма асқинал ғойса ва ла тажъална минал қонитийн. Аллоҳумма анбит ланаззаръа ва адирро ланаззаръа васқина мин барокатис самаи ванбит лана мин барокатил арзи. Аллоҳумма ирфаъ аннал жаҳда вал жувъа валъурйа. Вакшиф ъанна минал балаи маа лаа йакшифуҳу ғойрука».
(Маъноси: Эй Раббим, бизни ёқимли, фойдали, яхши, унумли, қоплайдиган, шалдираб оқувчи, шомил, бир-бирига ёпишган ёмғир билан суғор. Эй Раббим, бу ёмғирни чекка жойларга, дарахтзорларга, водийларга ёғдир. Эй Раббим, Сенга истиғфор айтаман. Албатта, Сен кечирувчи зотсан. Бизга осмондан кўп ёғувчи ёмғирни юбор. Эй Раббим, бизни ёмғир ила суғор ва бизни ноумидлардан қилма. Эй Раббим, бизга ўсимликларни ўстир, ёмғирни кўп миқдорда ёғдир. Осмон баракасидан бизни суғор. Ер баракасидан ўсимликларимизни ўстир. Эй Раббим, биздан қийинчилик, очлик, яланғочликни кўтар. Ва биздан балони олиб ташла, чунки Сендан бошқа киши олиб ташлай олмайди».

← Бошқа дуолар