Ёмғир зараридан қўрққанда ўқиладиган дуо

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши жума куни эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда тик туриб хутба айтаётган эдилар. У: «Эй Аллоҳнинг расули, моллар ҳалок бўлиб, кўчалар ҳувиллаб қолди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб:
«Аллоҳумма ҳавалийна ва ла ъалайна Аллоҳумма ъалал аками ваззироби ва бутунил авдийати ва манабитиш шажари» (Эй Раббим, атрофимизга ёғдир, устимиздан ёғдирма, эй Раббим, уни тепаликларга, тоғларга, водийларга, дарахтзорларга ёғдир), дедилар. Кейин ёмғир тўхтади, биз кўчага чиқдик ва қуёш нури остида юриб кетдик». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

← Бошқа дуолар