Адият сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Вал ъаадияти зобҳаа;
2. Фал муурияти қодҳаа;
3. Фал муғиирооти субҳаа;
4. Фа асарнa биҳи нақъа;
5. Фа васатнa биҳии жамъа;
6. Иннал инсаана лиРоббиҳи лаканууд;
7. Ва иннаҳу ъалаа заалика лашаҳиид;
8. Ва иннаҳу лиҳуббил хойри лашадиид;
9. Афалаа яъламу изаа буъсиро маа фил қубуур;
10. Ва ҳуссила маа фис судуур;
11. Инна Роббаҳум биҳим явма`изил лахобиир.
Адият сураси ҳақида маълумот
Маккада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги биринчи сўздан олинган. «Адият» сўзи «чопувчилар» деган маънони билдиради. Ушбу сурада эса «адият»дан мужоҳидларнинг Аллоҳ таолонинг йўлидаги жиҳодда чопувчи отлари кўзда тутилган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу сураи каримада мужоҳидлар минган отларнинг турли сифатлари ила қасам ичиб, инсон ўз Робби неъматининг қадрига етмаслигини таъкидлайди. Шу билан бирга, у яхшилик, молу дунёни хуш кўриши ҳам алоҳида таъкидланади. Ва, ниҳоят, охиратда ҳамма нарса аён бўлиши баён қилинади.