Буруж сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Вас самаа'и затил бурууж;
2. Вал явмил мавъууд;
3. Ва шааҳидив ва машҳууд;
4. Қутила асҳаабул ухдууд;
5. ан Нари заатил вақууд;
6. Из ҳум ъалайҳаа қуъууд;
7. Ва ҳум ъалаа маа яфъалууна бил му'миниина шуҳууд;
8. Ва маа нақомуу минҳум иллаа ай ю'минуу биллаҳил ъазиизил ҳамиид;
9. Аллазий лаҳуу мулкус-самаваати вал арзи, валлоҳу ъала кулли шай'ин шаҳиид;
10. Инналлазийна фатанул му'миниина вал му'минаати сумма лам ятуубуу фалаҳум ъазаабу жаҳаннама ва лаҳум ъазаабул ҳарииқ;
11. Инналлазиина аамаануу ва ъамилус-солиҳаати лаҳум жаннаатун тажрии минтаҳтиҳал анҳар, заликал фавзул кабиир;
12. Инна батша Роббика лашадиид;
13. Иннаҳуу ҳува юбди'у ва йуъиид;
14. Ва ҳувал ғофурул вадууд;
15. Зул ъаршил мажиид;
16. Фаъъаалул лимаа йуриид;
17. Ҳал атаака ҳадиисул жунууд;
18. Фиръавна ва самууд;
19. Балиллазиина кафаруу фии такзииб;
20. Валлоҳу мив варооиҳим муҳиит;
21. Бал ҳува Қуръанум мажиид;
22. Фий лавҳим маҳфууз;
Буруж сураси ҳақида маълумот
Маккада нозил бўлган. 22 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг исми унинг биринчи оятидаги «Зотил Буружи» сўзидан олинган. «Буруж», буржнинг жаьми бўлиб, луғатда «кўтарилиш», «зоҳир бўлиш» маьноларини англатади, истеьмолда эса бир туркум юлдузларга ҳам айтилади.
«Буруж» сураси ҳам бошқа Маккий сураларга ўхшаб Ислом ақидаси ҳақиқатларини муолажа қилади.
Бу сура душманлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ва мусулмонларни диндан қайтариш мақсадида қаттиқ азобга дучор қилганларида тушган. Бу сурада Аллоҳ душманларни огоҳлантириб, оқибатлари ёмон бўлишини эслатади.
Мўминларни эса сабрга чақиради. Улардан аввал ўтган диндорлар ҳам кўп азоб-уқубатларга дучор бўлганликларини айтади.
«Асҳабул ухдуд» қиссасини ўрнак учун келтиради.
Кофирлар Фирьавн ёки Самуд қавми каби кучли, аскарлари кўп бўлса ҳам, мағлубиятга учрашини эслатади.
Охиратда эса мўминлар жаннатда, уларнинг душманлари дўзахда бўлади.
«Буруж» сураси буржлар эгаси бўлмиш осмон ила, ваьда қилинган кун-қиёмат ила ва гувоҳу гувоҳлик берилганлар ила қасам ичиш билан бошланади.
Кейин эса, ухдуд эгаларининг қиссаси ва уларга нисбатан қилинган таҳдид зикр қилинади.
Сўнгра Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларига озор берганлардан ўч олишга қодир эканлиги баён этилади. Шунингдек, Фирьавн ва унинг лашкари қиссаси келтирилади.
Ва ниҳоят Қурьони Каримни васф қилиш ила сура каримага хотима ясалади.