Ғошия сураси матни ўзбек тилида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ҳал атаака ҳадиисул ғошияҳ;

2. Вужуҳуй явма'изин хошиъаҳ;

3. Ъамилатун насибаҳ;

4. Таслаа нарон ҳамийаҳ;

5. Тусқоо мин ъайнин аанияҳ;

6. Лайса лаҳум тоъамун иллаа мин зориъ;

7. Ла юсмину ва лаа юғнии мин жууъ;

8. Вужуҳуй явма'изин нааъимаҳ;

9. Лисаъйиҳаа розияҳ;

10. Фий Жаннатин ъалияҳ;

11. Лаа тасмаъу фийҳаа лағияҳ;

12. Фийҳа ъайнун жарияҳ;

13. Фийҳа сурурум марфуъаҳ;

14. Ва аквабум мавзуъаҳ;

15. Ва намаариқу масфуфаҳ;

16. Ва зарообиййу мабсусаҳ;

17. Афалаа янзурууна илал ибили кайфа хулиқот;

18. Ва илас самаа'и кайфа руфиъат;

19. Ва илал жибаали кайфа нусибат;

20. Ва илал арзи кайфа сутиҳат;

21. Фазаккир иннамаа анта музаккир;

22. Ласта ъалайҳим бимусойтир;

23. Илла ман таваллаа вакафар;

24. Фа юъаззибуҳуллоҳул ъазаабал акбар;

25. Инна илайнаа ийабаҳум;

26. Сумма инна ъалайнаа ҳисаабаҳум.


Ғошия сураси ҳақида маълумот

Маккада нозил бўлган. 26 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги сўздан олинган. «Ғошия»-«ўраб, босиб, олувчи» маьносидадир. Қиёмат куни шу ном билан ҳам номланади. Чунки, У кун ўз даҳшати ила ҳамма нарсани ўраб, босиб олади.

«Ғошия» сураси Маккий суралардан бўлиб, унинг муолажа қилган мавзуси асосан иккига бўлинади. Суранинг биринчи бўлаги қиёмат куни, унинг аҳволлари ва даҳшатларини, У Кунда кофирга бўладиган азоб-уқубатларни ва мўминга бўладиган иззат икромларни баён қилади.

«Ғошия» сурасининг иккинчи ярми эса,Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти ва чексиз қудратига турли далиллар келтириб, туяга, осмонга, тоғларга ва ерга ибрат кўзи билан назар солишга чақиради. Бу сура Исломнинг аввалида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оммавий даьватни бошлаб, Макка мушриклари буни инкор қилган пайтларда нозил бўлган.

Аввал бошда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларни ягона Аллоҳга ва у дунёда ҳам ҳаёт борлигига ишонтиришга уриндилар. Қиёмат куни халойиқ иккига бўлинади, бир гуруҳ аҳли жаннат, иккинчиси эса аҳли дўзах. Агар кишилар бунга ишонмасалар, ўзларига кунда учраб турадиган баьзи нарсаларга назар солсинлар. Мисол учун туяга, унинг махсус тузилишига, чидамлигига. Осмонга, ерга, тоғларга назар солсин. Буларнинг ҳаммаси ўз-ўзидан бўлиб қолганига ишонмайди-ю, осмону ер, тоғу денгизларнинг яратувчиси ҳақида фикр юритмайди? Ҳа, бу нарсаларнинг ва бутун дунёнинг яратувчиси бор, у ҳам бўлса қудратлиАллоҳ таоло. Мана шу нарсаларни яратган Аллоҳ, қиёмат куни уларни қайтадан йиғиб олишга қодирдир.

«Эй Пайғамбар, дейди Аллоҳ, душманлар ишонмаса, сен, уларни мажбур қилмайсан, сенинг вазифанг етказиб қўйиш, холос. Ҳисоб-китобни Мен Ўзим вақти келганда қилиб оламан».

← Бошқа суралар