Ҳумаза сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Вайлул ликулли ҳумазатил лумазаҳ;
2. Аллазий жамаъа маалав ва ъаддадаҳ;
3. Яҳсабу анна маалаҳуу ахладаҳ;
4. Каллаа лайумбазанна фил хутомаҳ;
5. Ва маа адроока мал хутомаҳ;
6. Нааруллооҳил мууқодаҳ;
7. Аллатий таттолиъу ъалал аф`идаҳ;
8. Иннаҳаа ъалайҳим му`содаҳ;
9. Фий ъамадим мумаддадаҳ;
Ҳумаза сураси ҳақида маълумот
Маккада нозил бўлган. 9 оятдан иборат.
Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятдаги «Ҳумаза» сўзидан олинган. «Ҳумаза» сўзи одамларнинг айбини ғийбат ила кўп тўқувчи маьносини англатади.
Бу сураи карима баьзи одамларни бойлик туғёнга олиб келиши, ўзгаларни писанд қилмай қўйишлари, балки уларни камситиб масхара қилишлари ҳақида сўз юритади. Бойликка ўч одам ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган бўлиб қолади. Ҳатто пулим мени дунёда абадий қолдиради деган эьтиқодга ҳам олиб келади. Лекин оқибати яхши бўлмайди.
Ундоқ сифатга эга кишилар охиратда чил-парчин қилувчи дўзахга тушадилар, у ерда қаттиқ, қалбгача куйдириб борувчи ўтда ёниб, азоб чекадилар. У ўт уларни ўраб олиб, ҳеч чиқишга йўл қўймайди.