Инфитор сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Изас самааув фаторот;
2. Ва изал каваакибун тасарот;
3. Ва изал биҳаару фужжирот;
4. Ba изал қубууру буъсирот;
5. Ъалимат нафсум маа қоддамат ва аххорот;
6. Яаа аййуҳал инсаану маа ғоррока бироббикал кариим;
7. Аллазий холақока фасавваака фаъадалак;
8. Фий аййи сууротим маа шаа'а роккабак;
9. Каллаа бал туказзибууна бид-дийн;
10. Ва инна ъалайкум лаҳафизиин;
11. Кирооман каатибиин;
12. Яъламууна ма тафъалуун;
13. Иннал аброро лафии наъиим;
14. Ва иннал фужжаро лафии жаҳиим;
15. Яславнаҳаа явмад-диин;
16. Ва ма ҳум ъанҳаа биғоо'ибиин;
17. Ва маа адрока маа явмуд-диин;
18. Сумма маа адрока маа явмуд-диин;
19. Явма лаа тамлику нафсул-линафсин шай'ав вал амру явма'изил лиллаҳ.
Инфитор сураси ҳақида маълумот
Маккада нозил бўлган. 19 оятдан иборат.
Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидаги «инфаторот» сўзидан олинган бўлиб, «ёрилиш» маьносини англатади.
«Инфитор» сурасида ҳам ўзидан аввалги «Таквир» сурасидаги каби қиёмат ҳақида сўз юритилади. Лекин ўзига хос услубда ва ўзига хос оҳангда сўз юритилади. Бу сура ғурурга кетган инсонга хитоб қилади. Динни, қиёматни ёлғонга чиқармасликка ундайди. Агар бу нарсаларни унутиб қўйса ҳам, унга бириктириб қўйилган фаришталар ҳеч нарсани қолдирмай ёзиб боришини, қиёмат куни эса ҳисоб-китоб бўлишини эслатади. Яхшиларнинг оқибати нима бўлиши ҳам бу сураи каримада ўзига хос равишда зикр қилинади.
«Инфитор» сурасининг аввалида қиёмат куни борлиқда юзага келадиган улкан инқилоб, тўнтариш ва даҳшатлар: осмоннинг ёрилиши, юлдузларнинг сочилиб кетиши, денгизларнинг портлаши, қабрларнинг ичидаги нарсалар сочилиши ва ундан сўнг ҳисоб-китоб бўлиши ҳақида сўз кетади.
Сўнгра эса, сураи карима банданинг ўз Роббисига ношукурлиги ҳақида, Унинг неьматларидан баҳраманд бўлиб туриб, қадрини билмаслиги, неьмат берувчи Зотнинг ҳаққини билмаслиги, Унинг фазли карамини эьтироф қилмаслиги ҳақида сўз юритади.
Шу билан бирга «Инфитор» сурасида ана ўша ношукурликнинг сабаби ҳам баён этилади. Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга у шукр қиляптими, куфрони неьмат қиляптими-ёзиб бориш учун фаришталарни вакил қилиб қўйгани ҳам таькидланади.
Кейин эса, сураи карима охиратда одамлар икки қисмга: аброрларга ва фужжорларга тақсимланиши, аброрлар жаннати наьиймга тушиб, фужжорлар дўзахи жаҳиймга тушишлари ҳақида таькидли хабар беради.
Суранинг хотимасида эса, қиёмат кунининг улуғворлиги ва даҳшати тасвирланади. Одамлар У Кунда ҳамма нарсадан ажраб, қуруқ ўзлари қолишлари, ҳукм эса, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига қолиши ҳақида сўз кетади.
«Инфитор» сураси Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Ким қиёмат кунига ўз кўзи билан очиқ-ойдин назар солмоқчи бўлса, «Изашшамсу куввирот», «Изас самааун фаторот» ва «Изассамааун шаққот» сураларини қироат қилсин»,–деб айтилган суралардан биридир.
Демак, сиз билан биз ҳозир қиёмат кунига ўз кўзимиз билан очиқ-ойдин назар солиш учун ушбу сураи каримани ўрганишни бошлаймиз. Аллоҳ таоло бу сурани ўрганиш орқали қиёмат кунини ўз кўзимиз ила очиқ-ойдин кўрганимиздан кейин дунёда ундан қўрқиб, унга тайёргарлик кўриб ўтадиган бандалардан қилсин.