Иншиқоқ сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Изас самаа'ун шаққот;
2. Ва азинат лироббиҳаа ва ҳуққот;
3. Ва изал арзу муддат;
4. Ва алқот маа фийҳаа ва тахоллат;
5. Ва азинат лироббиҳаа ва ҳуққот;
6. Яаа аййуҳал инсаану иннака каадиҳун ила Роббика кадҳав фамулақииҳ;
7. Фа аммаа ман уутия китаабаҳу биямийниҳий;
8. Фа савфа юҳаасабу ҳисабай ясийро;
9. Ва янқолибу илаа аҳлиҳи масрууро;
10. Ва амма ман уутия китаабаҳу вароо'а зоҳриҳии;
11. Фа савфа ядъуу субууро;
12. Ва яслаа саъийро;
13. Иннаҳу каана фии аҳлиҳии масрууро;
14. Иннаҳу зонна ал лай яҳууро;
15. Балаа инна роббаҳуу каана биҳии басииро;
16. Фалаа уқсиму биш-шафақ;
17. Вал лайли ва маа васақ;
18. Вал қомари изат-тасақ;
19.Латаркабунна тобақон ъан тобақ;
20. Фама лаҳум ла йуъминуун;
21. Ва'иза қури'а ъалайҳимул Қуръану лаа ясжудуун;
22. Балиллазийна кафаруу юказзибуун;
23. Валлоҳу аъламу бимаа йууъуун;
24. Фабашширҳум биъазабин алиим;
25. Иллаллазийна аамануу ва ъамилус-соолиҳаати лаҳум ажрун ғойру мамнуун.
Иншиқоқ сураси ҳақида маълумот
Маккада нозил бўлган. 25 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг «Изассамааун иншаққот» оятидан олинган. «Иншиқоқ» сўзи арабчада «ёрилиш» маьносини ифода қилади. Мазкур оятда эса қиёмат куни осмон ёрилиши ҳақида сўз кетмоқда.
«Иншиқоқ» сураси ҳам бошқа Маккий суралар қатори Ислом ақидаси асосларини муолажа қилади. Хусусан, бу сураи каримада қиёмат масаласига алоҳида эьтибор берилади. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Ким қиёмат кунига ўз кўзи билан очиқ-ойдин назар солмоқчи бўлса, «Изашшамсу куввирот», «Изассамааун фатарот» ва «Изассамааун иншаққот» сураларини қироат қилсин», деганлар. Келинг, қиёматга ўз кўзимиз билан очиқ-ойдин назар солиб кўрайлик-чи? Сура аввалида қиёмат куни борлиқда содир бўладиган улкан ўзгаришлар ҳақида сўз кетади. Сўнгра инсон хоҳласа-хоҳламаса, Аллоҳнинг ҳузурида ҳисоб бериши, агар бу дунёда яхши ўтган бўлса, амаллар китобини ўнг тарафидан олиб осонлик билан жаннатга кириши, бу дунёда ёмонлик билан ўтган бўлса, амаллар китобини орқасидан олиб дўзахга тушиши, у ерда ўлиб азобдан қутулмоқчи бўлса, ўлмасдан абадий азобда қолиши ҳақида сўз кетади.
Шунингдек, «Иншиқоқ» сурасида кофиру мушрикларнинг Қурьони Каримга нисбатан тутган мавқифлари ҳам зикр қилиниб, бир неча нарсалар ила қасам ичиб, улар, албатта, қиёмат кунида шиддатли азобларга дучор бўлишлари таькидланади.
Суранинг охирида оят ва далилларни очиқ-ойдин кўриб туриб Аллоҳга иймон келтирмаган кимсалар охиратда аламли азоблар тортишлари хабари берилади.