Салоту Тунажжийна (Солатул мунжия)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

"Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин солаатан тунжийнаа биҳаа мин жамийъил аҳваали вал аафаати ва тақзий ланаа биҳаа жамийъал ҳаажаати ва тутаҳҳирунаа биҳаа мин жамийъис саййи`аати ва тарфаъунаа биҳаа ъиндака аълаад даражаати ва тубаллиғунаа биҳаа ақсол ғооёти мин жамийъил хойроти фил ҳаяти ва баъдал мамаати ва ъала олиҳи ва соҳбиҳи ва саллим таслииман касийрон!"

Маъноси: «Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин. (Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан), ўша салавот сабабли барча қийинчилик ва бало офатлардан нажот бер. Салавот сабабли барча ҳожатларимизни бароридан келтир. Салавот сабабли барча ёмонликлардан бизни покла. Салавот сабабли Ҳузурингдаги даражаларга бизларни юксалтир. Салавот сабабли ҳаёт ва ўлимдан кейинги барча яхшиликларни энг юқори даражасига бизларни кўтар. Расулуллоҳнинг оилаларига ва саҳобаларига кўплаб салавот ва саломлар бўлсин!».


Тунажжийна салавоти ҳақида маълумот

Уламолар тажрибаларига мувофиқ ушбу тунажжийнаа салавотини 1111 марта яхши бир нарсани ният қилиб ўқилса, Аллоҳ изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади. Бизнинг юртларда кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган. Тунажжийнаа - нажот берувчи, деганидир. Бу салавотни бундай номланишига сабаб, у ғам ва муаммолардан нажот бериб, бартараф қилгани учундир.

Аллоҳ таолога бирор ҳожати бўлган киши бу салавотни минг марта ўқийди. Шайх Солиҳ Зарир айтадилар: «Шўр (Қизил) денгизида мен кемага миндим. Денгизда қаттиқ шамол турди. Кемадаги инсонлар қичқириб дод-вой солишди. Мана шу вақтда менга уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолибман. Тушимда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва менга айтдилар: «Кемадаги кишиларга айт, мана шу салавотни минг марта ўқисин». Кейин уйқудан уйғониб, мазкур тушимни кемадаги кишиларга айтдим. Ушбу салавотни уч юз марта ўқиган эдикки, Аллоҳ таоло бизларни бу фалокатдан қутқарди».

← Бошқа суралар