Наас сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қул аъузу бироббиннаас. Маликин наас. Илааҳин наас. Мин шаррил васваасил хоннаас. Аллазий ювасвису фий судуурин наас. Минал жиннати ваннаас.
Маъноси: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Одамлар Роббисидан, Одамлар подшоҳидан, Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман. Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг, Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг, Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт.