Наба (амма) сураси матни ўзбек тилида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ъамма ятаса'алуун;

2. Ъанин наба'ил-ъазиим;

3. Аллазий ҳум фийҳи мухталифуун;

4. Каллаа саяъламуун;

5. Сумма каллаа саяъламуун;

6. Алам нажъалил арзо миҳадав;

7. Вал жибала автадав;

8. Ва холақнакум азважав;

9. Ва жаъалнаа навмакум субатав;

10. Ва жаъалнал-лайла либасав;

11. Ва жаъалнан-наҳаро ма-ъашав;

12. Ва банайна фавқокум сабъан шидадав;

13. Ва жаъалнаа сирожав ваҳҳажа;

14. Ва анзална минал муъсироти маа`ан сажжажал;

15. Линухрижа биҳи ҳаббав ва набаатав;

16. Ва жаннатин алфаафа;

17. Инна явмал фасли каана мийқота;

18. Явма юнфаху фис-суури фата`туна афважав;

19. Ва футиҳатиссамаа'у факанат абвабав;

20. Ва суййиротил жибалу факанат саробан;

21. Инна жаҳаннама каанат мирсодал;

22. Литтооғийна маабал;

23. Лаабисийна фийҳаа аҳқобал;

24. Лаа язууқууна фийҳа бардав ва лаа шаробан;

25. Иллаа ҳамиймав ва ғоссақон;

26. Жаза`ав вифаақон;

27. Иннаҳум кануу лаа яржууна ҳисабав;

28. Ва каззабуу биааятина киззаба;

29. Ва кулла шай'ин аҳсойнаҳу китабав;

30. Фазууқуу фалан назийдакум илла ъазаба;

31. Инна лилмуттақийна мафазан;

32. Ҳадаа'иқо ва аънабав;

33. Ва каваъиба атробав;

34. Ва ка'сан диҳақол;

35. Лаа ясмаъууна фийҳаа лағвав ва лаа киззабан;

36. Жазаа'ам мирроббика ъатоо'ан ҳисабар;

37. Роббис-самааваати вал арзи вамаа байнаҳумар-роҳмани лаа ямликууна минҳу хитоба;

38. Явма яқуумуррууҳу вал малаа'икату соффал ла ятакалламууна иллаа ман азина лаҳурроҳману ва қоола соваба;

39. Заликал явмул ҳаққу фаман шаа'аттахоза илаа роббиҳи ма-аба;

40. Иннаа анзарнаакум ъазабан қорийбай явма янзурул мар'у маа қоддамат ядааҳу ва яқуулул кафиру йаа лайтании кунту туроба.


Наба сураси ҳақида маълумот

Маккада нозил бўлган. 40 оятдан иборат. «Наба»-муҳим хабар дегани, суранинг ичида келган шу сўз унга ном бўлган. Бошланиш сўзини эьтибор қилиб, бу сураи каримани «Амма» сураси ҳам дейилади. Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар қилиб юборилганларидан, у зотга Қурьони карим нозил бўла бошлагандан, у зот одамларга диний таьлимотларни етказишни ўз зиммаларига олганларидан сўнг мушриклар ўзаро: «Нима келибди унга? Қиёмат бўлади, дейдими?» каби саволларни бир-бирларига бериб юришганда, Аллоҳ таоло ушбу сурани туширган. Бу сурада Қиёмат куни ҳақ экани, унга ишонганлар оқибати хайрли бўлиб, охиратда жаннатга тушиши, ишонмаганлар дўзахи бўлиши таькидланади. Аллоҳ таолонинг Қиёматни қоим қила олишига ақлий далиллар келтиради. Сураи карима қиёмат, қайта тирилиш ва ҳисоб–китоб ҳақидаги оятлар билан бошланади. Зотан Макка мушриклари ҳам ўша пайтда айни шу ҳақда сўрар эдилар. Сўнгра Аллоҳ таолонинг қудрати чексиз эканлигига далиллар келтирилиб, ана шундоқ ажойиботларни қилишга қодир бўлган Аллоҳ ўликларни қайта тирилтириши ҳеч гап эмаслигига ишора қилинади. Кейин эса ўша қайта тирилиш қиёмат кунида бўлишига, унда аввалгилару охиргилар ҳисоб-китоб учун тўпланишларига оид оятлар келади. У оятларнинг ортида эса, Аллоҳ таоло кофир ва осийлар учун тайёрлаб қўйган жаҳаннам ва ундаги алвон азоблар ҳақида сўз юритилади. Кофирлар ҳақидаги оятлар ортидан Қурьони Карим услубига мос равишда тақводорлар ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги оятлар келади. Суранинг охирида эса қиёмат куни даҳшатлари ва унда кофирларнинг ҳоли нима бўлиши ҳақида сўз кетади.

← Бошқа суралар