Наср сураси матни ўзбек тилида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Изаа жаа`а насруллооҳи вал фатҳ;

2. Ва роайтан нааса ядхулууна фии дииниллааҳи афваажаа;

3. Фасаббиҳ биҳамди Роббика вастағфирҳу, иннаҳуу каана таввааба.


Наср сураси ҳақида маълумот

Мадинада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятдаги «Иза жааьа насруллоҳи» жумласидан олинган. Наср-нусрат, ғалаба, ёрдам маьноларини англатади. Ҳар бир ишда Аллоҳнинг нусрати бўлмаса, бир нарсага эришиб бўлмайди. Айниқса, «Фатҳ» каби улкан ҳодисалар фақатгина Аллоҳнинг нусрати ила бўлади.

Ушбу сураи каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, у зотга Ўзи берган неьматни эслатмоқда ва наср келганда, ғалабага эришилганда ўзни қандоқ тутиш кераклигини ўргатмоқда.

Мусулмонлар Ислом даьватининг бошланишида оз сонли бўлиб кўплари камбағаллардан эди. Кофирларнинг сонлари, моллари, қувватлари жуда кўп эди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар кофирлардан озор чекардилар, азобланардилар. Лекин бунга қарамай, Ислом олдинга қадам ташларди. Мадинада мусулмонлар жамоаси пайдо бўлди. Кофирларнинг, айниқса Макка мушрикларининг адовати янада кучайди. Бир неча урушлар бўлди. Атрофдаги барча қабилалар Муҳаммад билан ўз қавми Макка мушриклари орасидаги низо нима билан тугар экан, агар маккаликлар ғолиб келса, Муҳаммаднинг Пайғамбарлиги рост бўлмайди, агар Муҳаммад ғолиб келса, Пайғамбарлиги рост бўлади, иймон келтирамиз, деб кутиб туришарди.

Вақти келиб Макка фатҳ этилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигидаги саҳобийлар ғолиб, музаффар бўлиб Маккага кириб боришгандан сўнг ҳамма гуруҳ-гуруҳ бўлиб Исломга кира бошлади. Бу сурада шулар ҳақида сўз юритилади.

← Бошқа суралар