Назиат сураси матни ўзбек тилида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ван наазиаати ғорқов;

2. Ван наашитоти наштов;

3. Вас саабиҳаати сабҳав;

4. Фассаабиқоти сабқов;

5. Фал мудаббироти амро;

6. Явма таржуфур рожифаҳ;

7. Татбаъуҳа ар-родифаҳ;

8. Қулубуй явмаизив-ваажифаҳ;

9. Абсоруҳа хошиъаҳ;

10. Яқулууна а`иннаа ламардуудууна филҳаафироҳ;

11. А`иза куннаа ъизоман нахироҳ;

12. Қолуу тилка изан карротун хосироҳ;

13. Фаиннама ҳия зажротув ваҳидатув;

14. Фа`иза ҳум бис-сааҳироҳ;

15. Ҳал атаака ҳадийсу Муусаа;

16. Из наадааҳу роббуҳу билвадил муқоддаси Туваа;

17. Изҳаб илаа Фиръавна иннаҳу тоғоо;

18. Фақул ҳал лака илаа ан тазаккаа;

19. Ва аҳдияка илаа роббика фатахшаа;

20. Фа ароҳул аятал куброо;

21. Фа каззаба ва ъасоо;

22. Сумма адбаро ясъаа;

23. Фа ҳашаро фа наадаа;

24. Фа қола ана роббукумул аълаа;

25. Фа ахозаҳуллоҳу накалал ахироти вал уулаа;

26. Инна фий залика лаъибротал лимай яхшаа;

27. А`антум ашадду холқон амиссаама`у банааҳаа?

28. Рофаъа самкаҳаа фа саввааҳаа;

29. Ва ағтоша лайлаҳаа ва ахрожа зуҳааҳаа;

30. Вал арзо баъда залика даҳааҳаа;

31. Ахрожа минҳа ма`аҳаа ва маръаҳаа;

32. Вал жибаала арсааҳаа;

33. Матааъал лакум ва ли`анъамикум;

34. Фа иза жаа`атит тоомматул куброо;

35. Явма ятазаккарул инсаану маа саъаа;

36. Ва бурризатил жаҳийму лиман яроо;

37. Фа аммаа ман тоғоо;

38. Ва аасарол ҳаятад-дунйа;

39. Фа иннал жаҳийма ҳиял ма`ва;

40. Ва амма ман хофа мақома роббиҳи ва наҳан-нафса ъанил ҳаваа;

41. Фаиннал жанната ҳиял ма`ваа;

42. Яс`алуунака аънис-сааъати айяна мурcaaҳaa;

43. Фийма анта мин зикроҳаа;

44. Ила роббика мунтаҳааҳаа;

45. Иннама анта мунзиру ман яхшаҳаа;

46. Кааннаҳум явма яровнаҳаа лам ялбасуу иллаа ъашийятан ав зуҳааҳаа.


Назиат сураси ҳақида маълумот

Маккада нозил бўлган 46 оят. Ушбу сураи кариманинг исми ўзининг биринчи сўзидан олингандир. «Назиат» сўзи луғатда, «суғуриб олувчилар» маьносини билдиради. Ушбу оятда эса уламолар бу сўз нимани англатиши ҳақида турли баҳс қилган бўлсалар ҳам, ғолиб фикр «Жонни суғуриб олувчи фаришталар» маьносини билдиради, дейди. Худди шу хилда, суранинг бошидаги келаси тўрт оятда ҳам турли ишларни бажарувчи фаришталар билан қасам ичилган.

«Назиат» сураси Маккий суралардан бўлиб, худди бошқа Маккий суралар каби ақида усуллари, ваҳдоният, Пайғамбарлик, ўлгандан сўнг қайта тирилиш ва жазо масалаларини муолажа қилади. Суранинг асосий мавзуьси қиёмат ва унинг сифатлари, тақводорларнинг оқибатию, жиноятчи кофир-осийларнинг оқибатидир.

Сураи карима беш тоифа фаришталар: кофирларнинг жонини шиддат ила суғуриб олувчилар, мўминларнинг жонини лутф билан суғуриб олувчилар, булут каби сузиб юрувчилар, яхшиликда ким ўзарга мусобақа қилувчилар ва ишларнинг тадбирини қилувчилар билан қасам ичиш ила бошланади.

Сўнгра мушриклар, қайта тирилиш ва тўпланишни инкор қилувчилар ва уларнинг қиёмат кунидаги ҳоллари ҳақида сўз юритилади. Кейин эса Фирьавн қиссаси келтирилади. Сўнгра сураи карима кофир ва мушрикларга хитоб этиб, уларга таҳдид қилади. Ва ниҳоят қиёмат соати ҳақидаги оятлар билан сурага хотима ясалади. Аввал айтганимиздек, бу сураи карима қасам билан бошланади.

Араб тилида қасам турли услублар билан бўлади. Очиқ қасам ичиш маьносидаги сўзлар билан ёки қасам ҳарфлари–жумладан, «вов», «бе», «то» ҳарфлари билан. Қурьони Каримнинг бир қанча суралари қасам билан бошланган. Жумладан «Ан-Назиат» сураси ҳам. Бу ҳолатда қасам лафзлари ишлатилмайди, балки қасам ҳарфларининг ўзи кифоя қилади. Масалан: «Ван-Назиати»–ан-Назиат билан қасам ичаман, дегани. Одатда бир гапни таькидлаш учун, унга эьтиборни жалб қилиш учун, энг муҳим масалаларни баён қилишдан аввал қасам ичилади. Аллоҳ Ўзи яратган нарсалардан баьзиларини қасамда тилга олиши ўша нарсаларнинг аҳамиятини яна ҳам оширади.

Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсаси билан қасам ичаверади, бу Ўзининг иши. Лекин бандалар Аллоҳдан бошқа билан қасам ичишга ҳақлари йўқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган: «Ким қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳ номи билан ичсин, бўлмаса жим турсин», деган ҳадиси шариф бор. Бир нарсани қиламан ёки қилмайман–деб қасам ичса, ўша ишни бажармоғи вожиб, агар бажара олмаса каффарот тўлайди. Яхшиси, ҳар нарсага Аллоҳ таолонинг номини ишлатиб, қасам ичавермаслик маьқул.

← Бошқа суралар