Қурайш сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Ли ийлаафи қуройш;
2. Ийлаафиҳим риҳлаташ шитаа`и вас сойф;
3. Фал яъбудуу Робба ҳаазал байт;
4. Аллазий атъамаҳум мин жууъив ва ааманаҳум мин ховф.
Қурайш сураси ҳақида маълумот
Маккада нозил бўлган. 4 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидан олингандир. Қурайш энг ҳурматли, энг қадрли араб қабиласи ҳисобланади. Ушбу сурада Аллоҳ таоло Қурайш қабиласига Ўзи берган улуғ неьматларни эслатиб, мазкур неьматлар шукронасига улар Аллоҳ таолога, Қурайшга иззат-икром келтирган байтнинг Роббига ибодат қилмоқлари лозим эканлигини эслатади.
«Қурайш» сураси «ал-Фил» сурасининг узвий давомидек. «Ал-Фил» сурасида Абриҳа ва унинг аскари тўғрисида зикр қилинган ҳодисалар Каьба ва унинг атрофида яшаб, ҳожилар хизматини қилиб турувчиларнинг обрўсини янада ошириб юборди. Айниқса, Қурайш қабиласининг обрўси Арабистон ярим оролида ўсди.
Ҳамма тарафда қароқчилик, босқинчилик ҳукм суришига қарамай, уларга Байтуллоҳнинг аҳолиси деб ҳурмат қилиб ҳеч ким тегмасди. Улар бу омонликдан фойдаланиб бемалол сафар қилиб юришарди. Қурайш қабиласининг савдо карвонлари ҳам бемалол қишда Яманга, ёзда Шомга сафар қиларди. Бу эса уларга ризқ-рўзнинг мўл бўлиши имконини берарди. Ерларида ҳеч нарса ўсмайдиган қақроқ чўл бўлишига қарамай, улар баракали ҳаёт кечирардилар. Аллоҳ таоло бу сурада ана шу неьматларини уларнинг эсларига солади ва шукр қилиб Аллоҳга ибодат қилишга ундайди.