Шарҳ (Алам нашроҳ, Иншироҳ) сураси матни ўзбек тилида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Алам нашроҳ Лака содрок;

2. Ва вазоъна анка визрок;

3. Аллазий анқозо зоҳрок;

4. Ва рофаъна лака зикрок;

5. Фа инна маъал ъусри юсроо;

6. Инна маъал ъусри юсроо;

7. Фа`изаа фароғта фансоб;

8. Ва илаа Роббика фарғоб.


Шарҳ сураси ҳақида маълумот

Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.

Бу сураи карима «Шарҳ», «Алам нашроҳ» ва «Иншироҳ» номлари билан аталади. Ҳаммаси ҳам суранинг биринчи оятдаги «Алам нашроҳ» таьбиридан олинган. «Шарҳ» сўзи кенгайтириш маьносини билдириб, бу оятда ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини кенг қилиб қўйгани ҳақида сўз кетади.

«Шарҳ» сурасининг бошида Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган улуғ неьматлар: У зотнинг кўксиларини кенг қилиб қўйиш, гуноҳлардан пок қилиб қўйиш кабилар ҳақида сўз кетади. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари бу дунё ва охиратда юқори кўтариб қўйилгани ҳақида гапирилади.

Кейин эса даьват йўлида тортилаётган машаққатлар ҳам эсга олиниб, осонлик яқинлиги ҳақида башорат берилади.

Ниҳоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг динига даьват қилишдан фориғ бўлган вақтларда ибодатга қаттиқ берилиш ҳақида тавсия қилинади.

«Шарҳ» сураси, «Зуҳо» сурасидан сўнг нозил бўлган ва худди унинг узвий давомига ўхшайди. Бу сура ҳам аввалгисига ўхшаб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламниг ўзларига хос бўлиб, у зотга Аллоҳнинг иноятидан, риоясидан хабар беради, тезда енгиллик, хурсандчилик бўлишининг башоратини беради.

← Бошқа суралар