Таквир сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Изаш шамсу куввирот;
2. Ва изан нужумун кадарот;
3. Ва изал жибалу суййирот;
4. Ba изал ъишару ъуттилат;
5. Ва изал вуҳушу ҳуширот;
6. Ва изал биҳару сужжирот;
7. Ва изан нуфусу зуввижат;
8. Ва изал мав'удату су'илат;
9. Биаййи замбин қутилат;
10. Ва изас суҳуфу нуширот;
11. Ва изас самаау кушитот;
12. Ва изал жаҳийму суъъирот;
13. Ва изал жаннату узлифат;
14. Ъалимат нафсум маа аҳзорот;
15. Фалаа уқсиму билхуннас;
16. ал-Жаварил куннас;
17. Вал лайли иза ъасъаса;
18. Вас субҳи иза танаффас;
19. Иннаҳу лақовлу росулин карийм;
20. Зий қувватин ъинда зил ъарши макийн;
21. Мутоъин самма амийн:
22. Ва маа соҳибукум бимажнуун;
23. Валақод роаҳу бил уфуқил мубиин;
24. Ва маа ҳува ъалал ғойби бизониин;
25. Ва маа ҳува биқовли шайтонир рожиим:
26. Фа айна тазҳабуун;
27. Ин ҳува иллаа зикрул лил ъаламиин;
28. Лиман ша'а минкум ай ястақиим;
29. Ва маа ташааууна иллаа ай яшаа Аллоҳу роббул ъаламиин.
Таквир сураси ҳақида маълумот
Маккада нозил бўлган. 29 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи унинг биринчи оятидаги маьнодан олинган. «Таквир» деб, ёйилиб турган нарсани ўраб, тўплашга айтилади. Мазкур биринчи оятда Қуёшни ўраб-тўплаш ҳақида сўз кетади. Яьни, қиёмат куни шунчалик катта ҳажмдаги, бутун дунёни ўз ёруғи билан тутиб турган нарса ҳам осонгина ўралиб, ёруғи сўниб, ҳеч нарса бўлмай қолиши баён қилинади. Ана шу маьно сураи каримага ном қилиб олинган.
Бу сураи карима Ислом ақидасидаги улкан ҳақиқатлардан иккитасини муолажа қилади.
Биринчиси–қиёмат куни ва унда бўладиган инсон қалбини хавфга тўлдирувчи улкан ҳодисалар.
Иккинчиси–ваҳий ҳақиқати, уни келтирувчи фаришта Жиброил алайҳиссалом васфи ва ваҳийни қабул қилиб олувчи Муҳаммад алаҳиссалом васфлари.
Сураи карима қиёматнинг баёни, унда бўладиган улкан кавний тўс-тўполон: қуёш, юлдузлар, тоғлар, денгизлар, ер, осмон, чорва ҳайвонлари, ваҳший ҳайвонларни, шунингдек башарни ҳам ўз ичига олган даҳшатли ҳодисалар васфи ила бошланади. Ўша васф қилинётган ҳодиса чоғида дунёдаги ҳамма нарсанинг тартиби бузилиб, сочилиб кетиши, мазкур куннинг даҳшатидан ўзгаришга дучор бўлмаган, ўз мавқени йўқотмаган борор нарса қолмаслиги васф қилинади.
Сўнгра эса ваҳийнинг ҳақиқатини ва ўша ваҳийни қабул қилиб олаётган Пайғамбарнинг сифати васф қилинади. Шунинг учун мазкур ваҳий ила куфру ширк зулматию залолатидан иймону тавҳиднинг нур ва ҳидоятига чиқарилишлари кўзда тутилган қавмнинг васфи ҳам келтирилади.
Сураи кариманинг охирида мушрикларнинг Қурьони Карим ҳақидаги тахминлари ботил эканлиги таькидланиб, Унинг инсоният учун Аллоҳ таоло томонидан туширилган мавьиза эканлиги баён қилинади.