Тин (тийн) сураси матни ўзбек тилида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ват тийни ваз зайтуун;

2. Ва туури сииниин;

3. Ва ҳаазал баладил амиин;

4. Лақод холақнал инсаана фии аҳсани тақвиим;

5. Сумма родаднаҳу асфала саафилиин;

6. Иллаллазийна аамануу ва ъамилус соолиҳаати фалаҳум ажрун ғойру мамнуун;

7. Фа маа юказзибука баъду биддиин;

8. Алайсаллооҳу биаҳкамил ҳаакимиин.


Тин сураси ҳақида маълумот

Маккада нозил бўлган, 8 оятдан иборат.

Бу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи сўзидан олинган.Аллоҳ таоло бу сурани «Тийн»–«Анжир» ила қасам ичиш билан бошлагани учун ўша калима унга ном бўлиб қолган.

Аллоҳ таоло аввалги сурада комил инсон–Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида сўз юритди. У зот Аллоҳ таоло яратган махлуқот ичида энг мукаммалидир. Бу сурада эса сўз умумий инсон нави ҳақида кетади, унинг оқибати нима бўлади, Аллоҳ иймон келтирганларга нималар тайёрлаб қўйгани ҳақида сўз кетади.

«Тийн» сураси анжир, зайтун, Тури Сийно ва эминлик юрти–Маккаи Мукаррама ила қасам ичиб, инсонниАллоҳ таоло энг гўзал суратда яратганини таькидлаш билан бошланади.

Сўнгра эса, Аллоҳ таолонинг адолатини баён қилиб, мўминга савоб, кофирга иқоб берилишини таькидлаш ила тугайди.

← Бошқа суралар