Ториқ сураси матни ўзбек тилида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Вас сама'и ват-ториқ;
2. Ва маа адрока мат-ториқ;
3. Ан-нажмус сақиб;
4. Ин куллу нафсил ламма ъалайҳаа ҳаафиз;
5. Фал янзурил инсаану мимма хулиқ;
6. Хулиқо мим маа'ин даафиқ;
7. Яхружу мим байнис сулби ват тарооиб;
8. Иннаҳу ъала рожъиҳии лақоодир;
9. Явма тублас сароо'ир;
10. Фамаа лаҳу мин қувватив валаа наасир;
11. Вас самаа'и затир рожъи;
12. Вал арзи затис содъи;
13. Иннаҳу лақовлув фасл;
14. Ва маа ҳува билҳазл;
15. Иннаҳум якиидууна кайдав;
16. Ва акийду кайда;
17. Фамаҳҳилил каафириина амҳилҳум рувайдаа.
Ториқ сураси ҳақида маълумот
Маккада нозил бўлган. 17 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «ат-Ториқи» сўзидан олингандир. «Ториқ» сўзи араб тилида «қаттиқ уриш» маьносида ишлатилади. Араблар болғани митроқа-(қаттиқ урувчи асбоб)деб атайдилар. «Ториқ» сўзи асосан кечаси эшик қоқиб, чақириб келувчига нисбатан ишлатилади. Сураи каримадаги «Ториқ» лафзи айнан шу маьнода, «кечаси келувчи» маьносида ишлатилган.
Бошқа Маккий суралар қатори Ториқ сурасида ҳам Ислом ақидасига тааллуқли баьзи ишлар муолажа қилинади.
Ториқ сурасида инсон ўлганидан сўнг ўз Парвардигори билан учрашиши ва Қурьон Аллоҳнинг каломи эканлиги, унга ҳеч нарса зарар етказа олмаслиги ҳақида сўз кетади. Инсонга хитоб қилиниб, уни ўзига бир назар солишга чақирилади. Аслида инсон шаҳват пайтида ажраб чиқадиган арзимаган сув эди. Лекин Аллоҳ уни ўйлаб-тафаккур қиладиган жонли-ақлли зотга айлантирди. Шундай нарсага қодир Аллоҳ ўлган одамни тирилтира олмайдими? Дунёдаги барча нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлади.
Ушбу сураи карима осмон билан ва кечаси пайдо бўлувчи юлдуз билан қасам ичиш ила бошланиб, ҳар бир жонга муҳофиз фаришта бириктирилгани алоҳида таькидланади.
Сўнгра эса, Аллоҳ таоло ўлган инсонни қайта тирилтира олишга қодир зот эканини тасдиқловчи ҳужжат ва далиллар келтирилади.
Кейин бир кун келиб барча сирлар фош бўлиши, ана ўшанда кофир ва осийларда на бир қувват ва на бир ёрдамчи бўлмаслиги таькидланади.
Шундан сўнг осмону ер билан қасам ичиб, Қурьони Карим фосил қилувчи калом эканлиги, ҳазил эмаслиги таькидланади.
Сураи кариманинг сўнгида эса кофирларга таҳдид оятлари келади.